"Реал" собиқ ҳимоячиси Пепе Португалия чемпионатининг сентябрь ва октябрь ойларидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Alisher
10 ноя 2020, 12:30
"Порту"нинг 37 ёшли ҳимоячиси Пепе Португалия чемпионатининг сентябрь ва октябрь ойи якунига кўра энг яхши ўйинчи деб топилди.

Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди. Португалия терма жамоаси ўйинчиси 40,77% овоз тўплаган ҳолда "Брага" хавбеки Рикардо Эшгаю (13,85%) ва "Спортинг" ҳимоячиси Нуну Мендеш (10,77%)дан илгарилаб кетди.

Пепе ўтган икки ой давомида "Порту" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Жамоа эса айни дамда 7 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 4-ўрнида бормоқда. "Спортинг" (19) эса етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ligaportugal