"Реал" шу йил Холандни, кейинги йил Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
13 апр 2020, 15:44
"Реал" яқин йилларда ҳужумчилар Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппеларни харид қилмоқчи.

Мадрид клуби мавсум оралиғидаёқ "Боруссия" (Дортмунд)нинг 19 ёшли форварди билан шартнома имзоламоқчи.

"Реал" франциялик футболчини 2021 йилнинг ёзида ўз таркибига жалб қилишга уриниб кўради, сабаби клуб ПСЖнинг ўйинчини шу йил қўйиб юбормаслигини англади.

Мадрид клуби марказий ҳужумчи билан таркибини кучайтириб олмоқчи, сабаби ўтган ёзда катта пул эвазига харид қилинган Лука Йович ўзини оқламади. Марказий ҳужумчи Холанд айнан "қаймоқранглилар"нинг асосий мақсади бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca