

Испаниялик футболчи сўнгги икки мавсумни ижара асосида Лондоннинг "Арсенал" клубида ўтказди.
24 ёшли футболчига унинг ўзи тарбияланган ва фаолиятини бошлаган "Бетис" клуби қизиқиш билдирмоқда, аммо клуб "Реал" талаб қилаётган 30 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.
Шу билан бирга "Бетис"га харид қилиш ҳуқуқи билан ўйинчини ижарага олиш варианти қизиқ бўлиши мумкин.
Себальос ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.



