UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти Янгиликлар

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти

“Реал” сардори ва ҳимоячиси Серхио Рамос шартномасини узайтириш борасида клуб раҳбарияти билан ҳозирча аниқ тўхтамга келгани йўқ.


Футболчи жамоада қолиш ниятида, аммо клубдагилар футболчи билан унинг маоши борасида келиша олишмаяпти. “Реал” раҳбарияти клуб ходимлари ва футболчиларга пандемия муносабати билан ойлик иш ҳақини камайтириш борасида яна бир бор мурожаат қилмоқчи.

1 январдан бошлаб Рамос шартнома борасида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳимоячи жамоани тарк этадиган бўлса, қироллик клуби унинг ўрнига Давид Алаба (“Бавария”) ёки Эрик Гарсия (“Манчестер Сити”)ни олиб келиши мумкин. Шунингдек, эҳтимолий трансферлар руйхатидан “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес ҳам жой олган.

Рамос 2005 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Севилья”да тўп тепган ва ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. 34 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” билан 22 та соврин ютишга эришган. Улар орасида тўрт марта ЕЧЛ ва беш карра Испания чемпионлиги мавжуд. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика