"Реал" президенти Роналду ва Бензема ўрнига Неймарни харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2015, 16:41
"Реал" президенти Флорентино Перес "Барселона" ҳужумчиси Неймарни харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" ҳужумчилари Карим Бензема ва Криштиану Роналду "қаймоқранглилар" сафини тарк этишга яқин. Перес эса янги лойиҳада Неймар ва Гарет Бэйл бирга тўп тепишини истайди.

Айни дамда Бразилия терма жамоаси футболчисининг трансфер нархи 190 млн. евро, аммо у клуб футболчиларини сота олса бу харидни амалга ошира олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo