UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  0 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  6 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин Янгиликлар

"Реал" пандемия туфайли 195 млн евро йўқотиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус пандемияси оқибатида жиддий йўқотишларга дуч келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда As нашри хабар қилди. Мадридликлар мавсум якунига қадар мухлисларни стадионга қайтармаса, тахминан 195 млн евро йўқотади. Жамоа раҳбарияти аллақачон инқирозга қарши режа ишлаб чиқишга улгурган.

"Реал Мадрид" учта асосий даромад манбайига эга: телевизион ҳуқуқлар, ҳомийлик тўловлари ва чипта сотуви. Клуб бюджети – 882 млн евро, шундан қарийб 625 млн евро телевидения ва ҳомийлардан келади.

"Реал" футболчилари клубга инқирозни енгиш учун кўмак беришмоқда. Ўйинчилар маошларининг пасайишига рози бўлгани туфайли мавсум охирида 50 млн евро тежаб қолинган эди. Бонуслардан воз кечилиши эвазига жамоа бюджетида яна 25 млн евро ушланиб қолди.

Бундан ташқари, "қироллик клуби" жорий трансфер ойнасидаги сотувлардан тахминан 100 млн евро ишлаб олган.

Айни пайтда Европанинг барча топ-клублари деярли шундай вазиятга дуч келишмоқда. Кичик жамоаларнинг ҳолати нисбатан осонроқ, чунки уларда телевизион ҳуқуқлардан олинган даромад ўйинчиларнинг маошини қоплашга етади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика