

"International Champions Cup" доирасида ўтказиладиган ана шу учрашув олдидан бугун мадридликлар мухлислар учун ажойиб, ўзига ҳос тадбир ўтказишди. Яъни, ўйин ўтказиладиган Майамидаги " Hard Rock Stadium"да "қироллик клуби" футболчилари стол атрофида ўтиришди. Мухлислар эса узун навбатга турган ҳолда, ҳар бир ўйинчининг олдига бориб футболкасига имзо қўйдириб олиш имконига эга бўлди. Шунинг билан бирга мухлислар ўша ҳолатнинг ўзида суратга ҳам тушишга улгуриб қолишди.







