

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, ПСЖ трансфердан камида 215 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Мадрид клуби футболчи билан шахсий келишувга эришди. Унга кўра, Килиан испан гранди билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди ва йилига 35 миллион евро маош олади.
Эслатиб ўтамиз, форварднинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



