

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" жароҳати сабабли жорий мавсумни ўтказиб юбораётган Тибо Куртуага умид қилмоқда.
Қайд этилишича, агар ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишга қарор қилмаса, иккинчи дарвозабон вазифаси Андрей Лунинга берилади.
Таъкидланишича, "Челси"дан ижарага олинган Кепа Аррисабалага катта эҳтимол билан маоши юқорилиги сабабли сотиб олинмайди. Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни “Реал Мадрид” Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетико”ни мағлуб этиб, финалга чиқди. Мадридликлар ҳал қилувчи баҳсда “Барселона” – “Осасуна” жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.


