

"Мен мамнунман, чунки Бернардуга бундай ўйин жуда зарур эди. Бугунги кунга қадар у "Реал" сафида у қадар сезиларли эмас эди.
Менга ёқмаган ягона нарса — бу ўтказиб юборилган гол. Куртуа бунга лойиқ эмас эди.
Жамоа яхши ўйин ўтказди, ўнг қанотдаги иш жуда самарали бўлди. Ҳозирда ҳисобимизда 9 очко бор ва биз плей-оффга жуда яқинмиз.
Лекин эл-класико олдидан бизда "Барселона"га қараганда 24 соатга кам дам олиш вақти бор", — деди Моуринью.



