"Реал" Ковачични икки жамоага таклиф қилди

Mirjalol Normatov
26 мар 2019, 19:29
"Реал" раҳбарияти ёзда Матео Ковачични сотиб юборишни истамоқда.

"Қироллик клуби" хорватиялик хавбекнинг хизматларини гарчи қизиқиш билдирмаётган бўлса-да, "Бавария" ва "Интер"га таклиф қилган.

24 ёшли футболчи айни дамда ижара асосида "Челси" таркибида ҳаракат қилмоқда. Бироқ "кўклар" уни ФИФА чекловлари туфайли сотиб ололмасликлари мумкин.

Бу мавсумда Ковачич "аристократлар" таркибида 40 ўйин ўтказди ва 2 голга ассистентлик қилди.  Унинг трансфер нархи 35 миллион евро қилиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo