"Реал" Искога ишонч билдирмаяпти

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2021, 21:55
"Реал Мадрид" эндиликда испаниялик ярим ҳимоячи Иско Аларконга умид боғламайди.

Хорхе Пикон таъкидлаганидек, Иско 25 сентябрдан бери "Реал Мадрид" сафида майдонга тушмади.

У ушбу мавсумда атиги 166 дақиқа ўйнади ва Анчелотти учун ярим ҳимоядаги сўнгги танловдир.

Шу билан бирга, "Calciomercato" нашрининг хабар беришича, "Милан" Искони сотиб олиш фикридан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, Исконинг "Реал" билан шартномаси жорий мавсум охиригачаамал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS