"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради

Sherzod Nurmatov
10 фев 2025, 17:40
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти марказий ҳимоячи Рауль Асенсио билан янги битим борасида музокараларни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "Реал" 21 ёшли футболчи билан музокараларни давом эттирмоқда. Айтишларича, клуб Асенсионинг ривожланиши ва унинг ишга бўлган муносабатидан мамнун.

Журналистнинг қайд этишича, Асенсио билан ҳамкорликни давом эттириш "Реал"нинг яқин келажакдаги устувор вазифаларидан биридир.

Ҳимоячи жорий мавсум 20 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano