"Реал" футболчиларига BMW автомобиллари берилди. Энг қимматини Беллингем танлади (ФОТО)
12 окт 2023 08:18
Янгиликлар
"Реал" футболчиларига BMW автомобиллари берилди. Энг қимматини Беллингем танлади (ФОТО)
"Реал" футболчилари BMWдан ҳомийлик автомобилларини олишди.
Клуб ва BMW ўтган йили ҳамкорлик бўйича шартнома имзолагандилар. Бунгача клубнинг ҳамкори Audi ҳисобланарди.
Танлов учун "Реал" аъзоларига i4, i7 iX ва XM моделлари тақдим этилди.
Нисбатан арзон модель - i4 eDrive35 автомобилини (57,3 минг) Орельен Тчуамени танлади.
Эдер Милитао, Фран Гарсия, Эдуардо Камавинга, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор ва бош мураббий Карло Анчелотти 80 минг еврога яқин турадиган BMW i4 M50 моделини танлашди.
Тибо Куртуа, Кепа Аррисабалага, Жуд Беллингем, Дани Себальос, Арда Гюлер, Хоселу ва Родриго энг қиммат модель - 180 минг евродан бошланадиган BMW XM моделини олди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар