

"Marca" хабарига кўра, жамоа бош мураббийи клуб раҳбарияти билан доимий алоқада ва барча ишларни биргаликда ҳал қилишмоқда. Жума куни томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Унда "Реал"нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги режалари гаплашиб олинган. Клуб раҳбарияти футболчиларнинг сотуви бўлсагина жамоага бошқа футболчиларни олиб келинишини маълум қилишган. "Реал" ёзда бир қанча футболчиларини 75-100 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотиб юборишни режа қилмоқда.



