«Реал» – Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат футбол клуби, «Барса» – 2, МЮ – 3

Narzulla Saydullayev
10 сен 2022, 15:37
Мадриднинг «Реал» клуби дунёнинг энг қиммат футбол клуби деб тан олинди.

Forbes журнали жаҳоннинг энг қиммат спорт клублари рейтингини тузиб чиқди. Футбол клублари орасида 5,1 млрд долларга баҳоланган «Реал» биринчи бўлди. Спорт клубларининг умумий рейтингда эса «Реал» 13-ўринни эгаллади.

Футбол клублари орасида иккинчи ўринни «Барселона» (5 млрд, 15-умумий рейтингда). 3-ўрин «Манчестер Юнайтед»га (4,6 млрд доллар, 19-умумий рейтингда) насиб этди.

Рейтингга «Ливерпуль» (4,45 млрд доллар), «Бавария» (4,28 млрд), «Манчестер Сити» (4,25 млрд), ПСЖ (3,2 млрд) ва «Челси» (3,1 млрд) каби футбол клублари ҳам киришди.

Forbes талқинига кўра жаҳоннинг энг қиммат спорт клуби сифатида американча футбол лигаси иштирокчиси «Даллас» клуби тан олинди – 8 млрд доллар. Тўлиқ рейтинг билан МАНА БУ ерда танишиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: forbes.com