

Бельгиялик ярим ҳимоячининг трансфери тез орада расмийлаштирилиши мумкин. "Реал" футболчи учун 100 млн. евро атрофида пул тўлайди.
Мадрид клуби яна бир қатор футболчиларни харид қилишни ўйлаб турибди. Улардан бири - "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен. "Реал" бош мураббийи даниялик ва "шпорлар" ўртасидаги вазиятни кузатмоқда.
Шу билан бирга "Реал" "Аякс"нинг икки футболчиси - ҳимочи Маттейс де Лигт ва хавбек Донни ван де Бекка қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари, "Реал"дагилар "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични кузатишмоқда.



