

Жамоани Европа чемпионлар лигаси ғолиблигига Зинедин Зидан олиб борди, бироқ Бенитеснинг шартномасида «Реал» ЕЧЛда чемпион бўлса 600 минг олиши белгилаб қўйилганди. Клубнинг барча футболчилари ҳам айнан шунчадан мукофот олишади. Қизиғи Зидан чемпионлик учун атига 300 минг еврога эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бенитес «Реал»дан январь ойи бошидаёқ кетганди.



