UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  1 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  2 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  29 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3

"Реал"? Бошқа жамоалар ҳақида гапиришни истамайман - Роналду иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Реал"? Бошқа жамоалар ҳақида гапиришни истамайман - Роналду иштирокидаги матбуот анжумани

ЕЧл доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида туринликлар юлдузи Криштиану Роналду журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Яқин 2 ой ичида сизга доир кўплаб воқеалар содир бўлди. Ўзингизни фитна қурбони дея ҳисоблайсизми?
- Йўқ, менга индивидуаль совринлар, алоҳида эътибор шарт эмас. Мен бу нарсалар қизиқтирмайди. Тўлиқ диққат-эътиборимни "Ювентус"нинг ўйинларига қаратишга мажбурман. Ўтган 2 ой ажойиб тарзда ўтди. Мен ўз олдимга шахсий жовонни совринлар билан тўлдириш мақсадини қўймаганман.

- Сиз учта катта жамоани ичидан кўрдингиз. "Ювентус" билан "Реал"ни таққослаб бера оласизми?
- Мен таққослаш солиштириш билан шуғулланмайман. Шуни қайд этишим мумкинки, гап ажойиб ва жуда катта профессионал жамоалар ҳақида кетмоқда. Мени Мадриддаги саргузаштларим тугаган. Энди эса йўлим "Ювентус" билан боғлиқ. Турин клуби эса жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Аввалига "Юнайтед", кейин "Реал" ва энди "Ювентус". Мен ўзимни бемалол жуда бахтли инсон дея оламан. Мени омадим чопган.

- "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан нималарни кутяпсиз? Собиқ клубингиз ҳозирги жамоангизга қарши нимани кўрсата олади?
- Ўйин жуда қийин бўлади. "Юнайтед" ажойиб клуб, қўшимчасига улар ўз уйларида ўйнашади. Осон бўлмаслиги аниқ. Бизнинг "қуролимиз" эса ўзимизда. Уни ҳозир сизларни очиб кўрсатмоқчи эмасман. Биз - "Ювентус". Шунинг ўзиёқ кўп нарсадан далолат. Шуни айтиш мумкинки, ғалаба қозонишда имкониятларимиз кўпроқ. Лекин рақибни ҳам ҳурматини жойга қўйиш керак. "Манчестер Юнайтед": фантастик мураббий бошқарувидаги ажойиб жамоа. Биз ушбу ғаройиб ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур.

- Манчестерга қайтганда нималарни ҳис қиласиз?
- Ҳиссиётлар жуда кучли. Бу ерда мен жуда кўплаб совринларни ютганман. Ажойиб мухлисларга эга жамоа, мен уларни доим эслайман. Албатта, мен сер Алекс Фергюсонни ҳам унутганим йўқ. Айнан Ферги "Манчестер Юнайтед"ни фундаментини қўйган инсон. Мен сер Алексга энг яхши тилакларимни тилайман. Мен қуръадан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнашни билганимиздан кейиноқ ҳиссиётлар оғушига чўмдим.

- "Реал"да ростан ҳам инқироз юзага келдими?
- Мен бошқа жамоа ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мени ва "Реал"ни тарихини бутун дуён билади. Мени олдимда ҳозир бундан икки карра муҳимроқ ишлар турибди. Ҳозирги фикр-у ҳаёлим "Ювентус"га қаратилган. Бизни эса муҳим учрашув кутмоқда. Ғалаба бизга кейинги босқич эшикларини очади. "Реал" менинг рақобатдошим эмас.

- Ажойиб трансфердан 100 кун ўтиб ҳаммани Роналду "Ювентус"да қандай яшамоқда, деган савол қизиқтирмоқда. "Ювентус"чи, улар Роналду билан қандай яшамоқда?
- Мен Туринда эканлигимдан бахтлиман. Италия футболига мослашиш жараёнидаман. Бу ерда ҳаммаси бошқача. Мени эса доимгидек омадим келган. Жамоадошларим менга жуда катта ёрдам беришмоқда. "Ювентус" шарафини ҳимоя этиш бахтига муяссар бўлганимдан бениҳоят хурсандман. Чунки бу фантастик клуб.

- Бу ўйин орқали сиз учун ЕЧЛ бошлашади.
- Диққатингизни бир нарсага қаратишни истардим, мен учун аллақачон ЕЧЛ бошланган. Бу ерда қайси ўйинда мени ўйнашим ёки ўйнамаслигимнинг қизиғи йўқ. Бизнинг ҳисобда 6 очко мавжуд ва ғалаба қозонишда давом этмоқдамиз. "Ювентус" ва Роналдуни ажратишларига қаршиман.

- Сизни ёш авлодга намуна сифатида мисол қилишади. Ўзингиз ҳам буни англаган ҳолда майдонда ва ундан ташқари буларни эътиборга олиб ҳаракат қиласизми? Чунки кўплаб ёшлар сизга тақлид қилади.
- Биламан ва бунинг масъулиятини тўлиқ ҳис қиламан. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам бунга амал қилиш ҳаракатидаман. Мен доим кулиб юраман. Ҳар доим бахтлиман. Ўзимни бахтиёр инсон деб ҳисоблайман. Фантастик клуб шарафини ҳимоя қиляпман. Фантастик оилам бор, тўртта фарзанднинг отасиман. Соғлиғим жойида. Ўзим учун керакли барча нарсага эгаман. Қолгани мени қизиқтирмайди.

- Ўтган гал "Олд Траффорд"да урган голингизни нишонламадингиз. Бу сафарчи?
- Ҳаммаси ўтган галгидек бўлади (кулади)

- Кэтрин Майорги борасида сизнинг фикрингиз билиш қизиқ.
- Ҳамма бу ҳақида эшитиб бўлган. Мен бахтли инсонман, жуда бахтлиман. Яқинда биз алоҳида баёнот билан чиққандик. Мен бу ерга кимнидир алдаш учун келганим йўқ. Мен ўзим ва адвокатим гапираётган гапларга ишонаман. Футболдан завқ олишда давом этяпман. Ҳаётдан эса мамнунман. Қолган ишлар билан шуғулланадиган ва уларни ўйлайдиган бошқа одамларим бор. Якунда эса барибир ҳақиқат ўз қарорини топади. Мен учун энг муҳими - адолат!

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика