"Реал" Аллегри билан музокараларни бошлаб юборди

Mirjalol Normatov
16 май 2021, 13:30
"Реал"нинг янги бош мураббийи Массимилано Аллегри бўлиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қироллик клуби" вакиллари италиялик мутахассис билан музокараларни бошлаб юборган. Айни дамда ишсиз юргани учун "Реал" мутахассис учун товон пули тўламайди.

2018 йили "Реал" Аллегри билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилиб кўрган, аммо ўшанда мураббийнинг "Ювентус" билан шартномаси амалда эди.

53 ёшли Аллегри фаолияти давомида 6 марта А Серия чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›