UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  6 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди Янгиликлар

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди

Мадриднинг "Реал" клуби "Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуононинг трансферини ҳал қилди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи ва "қироллик клуби" ўртасидаги шартнома тўлиқ келишилган ва 2031 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда Мастантуоно "Пари Сен-Жермен" таркибини тўлдириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, аргентиналик футболчи Франция гранди билан дастлабки келишувга эришган ва 2026 йилда клубга ўтиши керак эди.

Мастантуоно 2019 йилдан бери "Ривер Плейт" тизимида. Футболчи асосий жамоада 2024 йил бошидан бери ўйнамоқда. У ўтган давр мобайнида жами 61 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Буэнос-Айрес клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика