UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:3 (матнли трансляция)  10 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  38 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  9 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Янги мавсумни интизорлик билан кутаяпмиз”

Суперлига баҳслари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Жамоамиз 1-турда Самарқандда «Динамо» жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ ушбу ўйин ҳақида клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Янги мавсум арафасида турибмиз, жамоамиз мавсумга қандай тайёргарлик билан келмоқда?

- Ўзимиз ҳам мавсум бошланишини интизорлик билан кутмоқдамиз. Янги мавсумга тайёргарликни имкон даражасида яхши олиб бордик, деб ўйлайман. Бир неча кун олдин олимпия терма жамоасига таклиф қилинган футболчиларимиз ҳам сафимизни тўлдиришди. Жамоа билан бутун эътиборимизни 9  март куни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Қанчалик бу Мавсумга  қанчалик  тайёр эканлигимизни  шу учрашувда кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- «Динамо» жамоаси билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида икки оғиз фикрингиз.

 - Юқорида айтиб ўтганимдек ҳозир бор эътиборимизни «Динамо» билан бўлиб ўтадиган учрашувга қаратганмиз. Жамоа таркибидаги ўйинчилар орасида ёш ва тажрибали ўйинчилар бор. Бу янги жамоа. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айтади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика