UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин дурангга мос тарзда ўтди” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин дурангга мос тарзда ўтди”

"Навбаҳор" - "Динамо" (1:1) ўйинидан кейин, ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида, самарқандликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
- Назаримда иккинчи даврада осон ўйинни ўзи бўлмайди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз руҳда ўтади – дея дастлабки фикрларни баён этди, Равшан Акмалович.

Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Ҳар икки жамоада ҳам очколар сони у қадар кўп бўлмаганлиги боис томонларни майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишга ундамоқда. Шу сабабдан мезбонлар ҳам биз ҳам уч очкони мақсад қилгандик. Афсуски икки ўйиндан бери футболчиларимиз баҳснинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юборишмоқда.
Айнан шу жиҳат бизни ўйлантириб, безовта қилмоқда. Тезкор гол ўтказиб юборилганидан кейин футболчиларимиз вазиятни тенглаштириб, ўз ўйинларини кўрсатишмоқда. Ўйлашимча бугун жамоамиз кўп ҳолларда ташаббусга эришди.

Албатта “Навбаҳор” жамоасида ҳам қарши ҳужумларда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ, дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, жамоамиз фойдасига ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олишимиз натижасида ҳисони тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Умуман олганда ўйин дуранга мос тарзда ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика