Равшан Эрматов: "Ҳар бир ўйинимиз олдидан мухлисларимиз дуосини сезиб турдик"
16 июл 2014 11:04
Янгиликлар
Равшан Эрматов: "Ҳар бир ўйинимиз олдидан мухлисларимиз дуосини сезиб турдик"
Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп учрашувни бошқариб, бу борада рекорд ўрнатган ўзбекистонлик ФИФА рефериси ҳар бир ўйин олдидан мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қилганини алоҳида таъкидлади.
«Юртимизга соғ-омон етиб келганимиздан ҳурсандмиз. Жаҳон чемпионатларида умумий 9та ўйин бошқариб рекорд ўрнатдик. Бу мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам», - деб биз ёшларга айтган шиорининг амалдаги ифодасидир», - дейди Эрматов.
«Жаҳон чемпионатидаги ҳар бир ўйин олдидан биз мана шу сўзларни доимо ёдимизда сақладик. Ҳар бир бошқарган ўйинимиз олдидан мухлисларимизнинг дуосини сезиб турдик ва ўзбек футболининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилдик. Финал ўйинига ҳам бизнинг тайинланишимизни кўпчилик кутган эди. Бироқ вазият ўзгарди. Лекин, бу ҳолат бизни ўз устимизда кўпроқ ишлашимизга ва навбатдаги жаҳон чемпионатида ўз орзуимиз сари янада кучлироқ ҳаракат қилишга ундайди», - дейди тўрт карра Осиёнинг энг яхши ҳаками.
Жаҳон чемпионати баҳсларида Эрматовга қанотда ёрдам берган ФИФА лайнмсени Абдуҳамилло Расулов учун Бразилиядаги мундиал фаолиятидаги илк жаҳон чемпионати бўлди.
«Мен учун бу биринчи жаҳон чемпионати бўлди. Тўрт йил аввал ўзбек ҳакамлари жуда юқори савияни намойиш этишганди ва бу сафар биз ана шу юқори савияни сақлашга ҳаракат қилдик. Жаҳон чемпионати биз учун катта тажриба мактаби ва бизни қўллаб-қувватлаб турган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман», - дейди Расулов.

Фикрлар