UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  0 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  3 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди" Янгиликлар

Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча жабҳаларда рақибнинг устунлиги кўриниб турди. Суперлига жамоаси билан ўйин футболчиларга яхши тажриба вазифасини ўтайди деб ўйлайман. Футболчилар берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Қизил карточкани эса кўриб чиқамиз. Албатта хатолар бор. Буни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз".

- Жамоа ўтган йили кубокда ёрқинроқ таассурот қолдирганди. Бу йил нима етишмаяпти?
- Таркибимизда академиямизнинг тарбияланувчилари бор эди. Уларни бошқа жамоаларга қўйиб юбордик. Кўпроқ тажриба тўплашлари учун ҳаракат қилмоқдамиз. Шундай ўйинлар орқали катта футбол кўникмаси шаклланади. Бунга қадар "Чиғатой" билан ёмон ўйнамагандик. Барибир Суперлига жамоаси билан фарқ бор. Нима ҳам дердим ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика