Расмий хабар: "Насаф" ва "Андижон" собиқ футболчилари легионерга айланди. Улар битта клубда ўйнашади
20 авг 2024 12:35
Янгиликлар
Расмий хабар: "Насаф" ва "Андижон" собиқ футболчилари легионерга айланди. Улар битта клубда ўйнашади
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов ва ҳужумчи Маликшоҳ Расулов фаолиятини Грузияда давом эттиришади.
Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Бухоро" билан хайрлашган Шоҳмалик Комилов Грузиянинг "Мерани Мартвили" клуби билан шартнома тузди.

Ўз вақтида "Андижон"да ўйнаган Маликшоҳ Расулов Қирғизистоннинг "Алай" клубидан "Мерани"га кўчиб ўтди.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Жавоҳир Эсонқулов тўп тепаётган мазкур клуб Грузия учинчи дивизионида иштирок этади.
"Мерани" иккинчи даврадаги илк учрашувни 29 август куни ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар