Расмий хабар. "Андижон" уч нафар легионер билан қарздорликни ижобий ҳал қилди
08 янв 2021 18:35
Янгиликлар
Расмий хабар. "Андижон" уч нафар легионер билан қарздорликни ижобий ҳал қилди
Биласиз, "Андижон" жамоасига қарздорликлар учун ЎзПФЛ томонидан трансфер таъқиқи қўйилган эди. Клуб раҳбарияти бугун уч қарздорликни ижобий ҳал этди.
2019 йилги мавсумда "Андижон"да тўп тепган украиналик дарвозабон Виталий Мирнийдан клуб 14.000$ миқдорида қарздорлик бор эди. Бугун клуб раҳбарияти кўрсатилган сумманинг барчасини Мирнийга тўлаб берди ва футболчи билан клуб орасида ҳеч қандай муаммо қолмади.
Ўтган мавсумда тўп тепган футболчилар Дмитро Зозуля ва Артём Литвяковлардан ҳам қарздорликлар ижобий томонга ҳал қилинди. Клуб раҳбарияти ушбу футболчиларга 8.000$ дан тўлаб, уларнинг масаласига нуқта қўйди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар