UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да орқа йўл қолмади  0 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  13 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  20 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  33 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Александр Мочинов - "Бухоро" бош мураббийи

Куни-кеча “Бухоро” ПФК раҳбарияти жамоанинг келаси мавсумга тайёргарлиги борасида белгилаб олинган режаларни тасдиқлади.
Ўтган мавсумда бош мураббий Эдгар Гесснинг истеъфосидан сўнг, Сеид Сеидов бош мураббий вазифасини мавсум сўнггига қадар бажариб келди. Сеидов легионер мураббий ҳисобланади. ПФЛ регламентига биноан хорижлик, бош мураббий вазифасида ишлайдиган мутахасис ПРО лицензиясига эга бўлиши керак. Сеид Юсуповичда эса ушбу лицензия йўқ.

Бўш қолган бош мураббий лавозимига кўплаб номзодлар кўриб чиқилди. Жумладан Ўзбекистоннинг машҳур мураббийи Юрий Саркисян номзодлар орасида бор эди,лекин Юрий Вазгенович ҳозир ишлаб турган иш жойини ўзгартирмасликни маъқул кўрди.

Барча номзодлар билан олиб борилган музокаралардан сўнг, вилоят раҳбарияти “ПРО”  лицензиясига эга Мочинов Александр Владимирович номзодини танлади. Ўтган мавсум ушбу мураббий “Бунёдкор” жамоасида катта мурабий лавозимида ишлаган эди.

Демак,расман, Александр Мочинов “Бухоро” ПФК бош мураббийи этиб тайинланди!

Амалдаги мураббийлар штабидан ўрин олган мутахасисларнинг шартномалари шу йилнинг 31 декабрь санасида якунига етади.Бундан кейин жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари томонидан бош мураббий, мураббийлар штабини ўзи хоҳлаган мутахасислар билан тўлдириши кераклиги айтиб ўтилган.

“Бухоро” жамоаси мавсумолди йиғинни 15 декабрь куни ўз қароргоҳида бошлаши тасдиқланди. Жамоани бугунга келиб расман бирон-бир футболчи тарк этгани йўқ.Футболчиларнинг шартномалари 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Барча селекция ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Биз “Бухоро” жамоасига яқинлашиб келаётган янги 2015 йилги мавсумда омадлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика