Расман: “Юве”нинг асосий кипери жамоа билан амалдаги шартномани узайтирди

Eldor Akmurzayev
11 фев 2020, 21:43
Бу ҳақда туринликлар расмий сайти хабар бермоқда.

“Ювентус” посбони Войцех Шенсни клуб билан амалдаги келишувни 2024 йилга қадар узайтирди. 

Польшалик кипер 2017 йили “Арсенал”дан Турин шаҳри жамоаси сафига келиб қўшилган ва “кекса сениора" билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. 

29 ёшли Шенсни жорий мавсум А Серияда 16 ўйин ўтказиб, олти баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/juventusfc