Расман: Хулен Лопетеги Испания терма жамоаси билан шартномасини узайтирди

Tolibjon Qosimov
22 май 2018, 15:35
Кеча Испания терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун якуний таркиби эълон қилинган эди.

Бугун эса Испания футбол федерациясининг твиттердаги расмий саҳифаси жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан амалдаги шартнома узайтирилганини хабар қилди. Унга кўра, Лопетеги 2020 йилгача "қизил фурия" устози бўлиб қолади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/SeFutbol