

31 ёшли футболчи Бекободнинг "Металлург" клуби шарафини ҳимоя қилади.
"Евгений Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби билан шартнома имзолади ва "Росич" ФКдан кетди. "Росич" ФК Макеевга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилайди", - дейилади Москва клуби матбуот хизматининг хабарида.
Макеев Россияда "Спартак", "Ростов", "Ротор" ва "Сочи" клубларида ўйнаган. Ҳимоячи 2019/20 йилги мавсумда Арманистоннинг "Арарат" жамоасида ҳаракат қилди.
Евгений Россия терма жамоасида 3та ўйин ўтказган.




