Расман: “Севилья” Лопетеги билан шартномани узайтирди

Eldor Akmurzayev
10 янв 2021, 20:15
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, Хулен Лопетеги билан келишув 2024 йилга қадар узайтирилди. Амалдаги битим эса 2022 йил тугаши керак эди.

Лопетеги 2019 йил ёзида “Севилья”ни қабул қилиб олган ва ўтган мавсум Европа Лигаси ғолиблигини келтирганди.

Жамоа Ла Лига жорий мавсум 18 туридан кейин 30 очко тўплаган ҳолда муобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SevillaFC