UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  4 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  22

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси! Янгиликлар

Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!

"Андижон" клуби қишки селекция ишларини давом эттирмоқда.

Ўзбек футболида ўз номига ва ўрнига эга бўлган 35 ёшли тажрибали футболчи Олег Зотеев "Андижон" билан шартнома имзолади ва у энди расман "бургутлар" аъзосига айланди.

2024 йилни "Сўғдиёна"да ўтказган қанот ҳимоячиси Суперлига ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб 30 та учрашувда майдонга тушди. Зотеев ушбу ўйинлар мобайнида 4 та гол урди ва 5 та голли пасни узатди.

Олег фаолияти мобайнида ОКМК, "Бунёдкор", "Локомотив", "Чоннам Драгонс" (Корея Республикаси), "Қизилқум" ва "Сўғдиёна"да тўп тепган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушган ва 1 та гол муаллифи бўлган. 

Зотеев шу кунгача Корея Республикаси Кубогини ютган. Ўзбекистон чемпионатида ҳам бир қатор совринларни қўлга киритган. Шунингдек, 2024 йилги Ўзбекистон Суперлигасида йил рамзий терма жамоасидан жой олган.

Аввалроқ унинг янги жамоаси водий клуби бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика