Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади

Khoja
26 дек 2024, 09:15
Аввалроқ, тажрибали ярим ҳимоячи Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» бўлиши хабар берилганди.

 Бироқ маълумотларга қараганда, 35 ёшли футболчи фаолиятини янги мавсумда ОЧЛ 2 мусобақасида ўтказадиган «Андижон»да давом эттиради.

Маълумот учун, 35 ёшли Зотеев ўтган мавсум Суперлигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол, 5 та ассистни амалга оширди. Кубок баҳсларида 5 та учрашувда иштирок этди. Трансфермаркет портали унинг нархини 175 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia