Расман: Микель Артета - "Арсенал" бош мураббийи

Tolibjon Qosimov
20 дек 2019
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артете "Арсенал" бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайтида хабар тарқатди.

37 ёшли мутахассис клуб билан 3,5 йиллик шартнома имзолади.

"Арсенал" АПЛда 17 турдан сўнг 22 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 10-поғонасида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Артета футболчи фаолияти давомида 2011-2016 йиллар давомида "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Arsenal