Расман: Жасур Холтўраев "Қизилқум" футболчиси сифатида таништирилди

Sherzod Nurmatov
7 янв 2023, 18:20
Клуб матбуот хизмати ҳужумчи билан шартнома тузилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибни кучайтириш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди.

Ўтган мавсумда Бекободнинг "Металлург" жамоасида ҳаракат қилган истеъдодли ҳужумчи Жасур Холтўраев 2023 йилги мавсумда "Қизилқум" жамоаси таркибида ҳаракат қилади", – дея хабар берди навоийликлар матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати