Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди
26 янв 2022 18:43
Янгиликлар
Расман: Иван Соловьёв “Насаф” футболчисига айланди
Россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв “Насаф” билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ўз вақтида Россия Премер-лигаси иштирокчилари "Зенит" ва "Динамо" каби жамоаларда тўп тепган, охирги уч мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Иван янги мавсумда “аждарлар” сафида ҳаракат қилади.
Иван Соловьёв Суперлигада 70 учрашувда майдонга тушган ва 6 гол муаллифига айланган.
“Насаф” оиласига хуш келибсан, Иван!, - деб ёзади “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.
Иван Соловьёв ҳақида қисқача маълумот:
Тўлиқ исми: Иван Соловьёв
Туғилган сана: 29.03.1993
Туғилган жойи: Россия, Калуга
Миллати: Рус
Амплуа: Ярим ҳимоячи
Эслатиб ўтамиз, 21 январь куни сайтимизда Соловьёвнинг "Насаф"га ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар