Расман: Достон Турсунов Эрон клубига ўтди
17 фев 2024 20:39
Янгиликлар
Расман: Достон Турсунов Эрон клубига ўтди
Ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов Хузистоннинг "Истиқлол" клубига йўл олди.
Эрон жамоаси трансферни расман эълон қилди.
28 ёшли ҳимоячи янги клуби билан 2024 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома тузди.

Маълумот учун, Хузистоннинг "Истиқлол"и ушбу мавсум Эрон чемпионатида 16-ўринни банд этиб турибди.
Достон Турсунов 2023 йилги мавсумни "Пахтакор" сафида ўтказди. У якунланган мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Бундан ташқари, 5 та сариқ карточка ва 1 та қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар