UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  29 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди Янгиликлар

Расман: “Бунёдкор” мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди

Бугун "Бунёдкор" клуби раҳбарияти йиғилиш ўтказди.

"Хабарингиз бор, Суперлиганинг 6-тури доирасида “Олимпик”ка ютқазган “Бунёдкор” клуб тарихида ўз майдонидаги энг йирик ҳисобдаги мағлубиятга учраган эди (1:5). Мазкур муваффақиятсизликдан кейин клуб раҳбарияти мураббийлар штаби олдига “Навбаҳор”га қарши навбатдаги баҳсда ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Гарчи Наманганда мағлубиятга учралган бўлса-да, мезбонлар билан беллашувда “қалдирғочлар” мазмунли ўйин ва муносиб қаршилик кўрсата олганларидан келиб чиқиб, мураббийлар штабига яна имконият берилганди. Кеча Суперлиганинг 8-турида “Металлург” жамоаси билан куч синашган “Бунёдкор” яна муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти томонидан мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан бугун клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди.

- Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда ҳафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич. Агар вазиятни яхши томонга ўзгартирмасак турнир жадвалидаги ўрнимиз янада оғирлашади ва бу кетишда ўнинчи поғоналарга тушиб кетишимиз мумкин. “Бунёдкор”нинг обрўсига бу асло ярашмайди. Мен мураббий ва футболчилардан шуни сўрардим ва истардимки, ҳар бирингиз ҳар сафар ўйинга чиққанингизда фидойилик кўрсатиб, ижобий натижа учун жонингизни бериб курашинг. Фақат шундагина зафар қучиш мумкин. Жамоанинг ҳозирги ҳолати эса қониқарли даражада эмас, - деди йиғилиш давомида клуб президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев.

Шундан сўнг “Бунёдкор” мураббийлар штабида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, бош мураббий Шуҳрат Мақсудов, мураббий Арам Ананян ва дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз лавозимларини тарк этишлари эълон қилинди. Шу кунга қадар бош мураббий ассистенти бўлиб ишлаб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Анвар Ғофуров бош мураббий ассистенти лавозимига ўтказиладиган бўлди. Руминиялик Августин Чирита жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишини давом эттиради. Мураббийлар штабидаги бўш ўринларга номзодларни кўриб чиқиш Виктор Карпенко зиммасига юклатилди. Виктор Александрович тез кунларда клуб раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини киритиши лозимлиги таъкидланди", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Эшитдик-да!" рукни орқали "Бунёдкор"да йиғилиш ўтказилгани ва Шуҳрат Мақсудов ўрнини Виктор Карпенко эгаллагани ҳақида маълумот берган эдик.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика