UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 00:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  14 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди Янгиликлар

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди

Суперлига жамоалари янги мавсум олдидан таркибни шакллантиришда давом этмоқда.

"Динамо" клуби аъзоси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод дарвозабон Ботирали Эргашев 2020 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан олдин Самарқанд жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган Ботирали Эргашевга янги мавсум олдидан бир қатор клублардан таклиф тушди, музокаралардан кейин кипер "Динамо" клуби томонидан 1 йиллик ижара асосида "Қўқон-1912" жамоасига берилди. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланган 24 ёшли дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи "Динамо" клубида қолади. Бу ҳақда Самарқанд клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ботирали Эргашев 2019 йилги мавсумда "Динамо" сафида 22 ўйинда майдонга тушган бўлиб, ПФЛ ва "Sportstat" таҳлил-маркази маълумотига кўра, Суперлиганинг ўтган мавсумида энг кўп – 55 марта сейв амалга оширган дарвозабони бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Ботирали Эргашев "Динамо" клуби матбуот хизмати томонидан 2019 йил якунида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "Динамо"нинг 2019 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси" деб топилганди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика