UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  2 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  6 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  2 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  12 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  13 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3

Расман: "Атлетико" "Валенсия" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Атлетико" "Валенсия" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбиа фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттиради.

Бу ҳақда "Атлетико" расмий матбуот хизмати хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи "матрасчилар" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Битим нархи ошкор этилмаяпти, аммо Marca'нинг хабарига кўра, Мадрид клуби "кўршапалаклар"га 15 млн евро атрофида тўлаган.

Кондогбиа "Ланс" тарбияланувчиси ҳисобланади (2010-2012 йилларда ўйнаган) ва шундан сўнг "Севилья", "Монако" ва "Интер" клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Хавбек "Валенсия"га дастлаб ижара асосида келган, кейинчалик эса тўлақонли шартнома тузилган. Жоффрей 2013-2015 йилларда Франция терма жамоаси чақирилган, кейин эса футболчи МАР (Марказий Африка Республикаси) термасида ўйнашга қарор қилган.

Кондогбиа жорий мавсум Ла Лига доирасида 5та ўйинда майдонга тушди.

Таъкидлаш керакки, Жоффре "Арсенал"га трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида ўтиб кетган Томас Партига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика