Расман: "Атлетико" Бельгия терма жамоа футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Alisher
31 янв 2020, 17:25
Ярим ҳимоячи Янник Феррейра-Карраско "Атлетико" билан шартнома имзолади.

26 ёшли хавбек жорий мавсум сўнггига қадар Мадрид клубида ижара асосида ўйнайди.

Бельгия терма жамоаси ўйинчиси 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Карраско "Атлетико"да жами 124та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган.

Таъкидлаш керакки, футболчи аллақачон Мадрид жамоаси билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com