Кальехон фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
17 фев 2020
Испанияликка "Далянь Ифан" даъвогарлик қилмоқда.

"La Gazetta Dello Sport" хабарига кўра, "Наполи" хавбеки Хосе Кальехон ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин. 33 ёшли испанияликка "Далянь Ифан" даъвогарлик қилмоқда. Хитойликлар унга йилига 10 млн евро маош тўлашга тайёр.

Қайд этилишича, Хитой клуби унга 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Ушбу мавсумда хавбек "Наполи" таркибида 23 ўйинда 2 гол ва 6 ассистентлик қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport