UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  1 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  546 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди" Янгиликлар

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 15-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди (1:0).

"Жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман, айниқса дастлабки ярим соатда ажойиб ўйин намойиш этдик. Бизга иккинчи гол етишмади.

Ўйинни назорат қилдик, яхши ҳимояландик ва энг муҳими дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Биз айнан тўп ўтказмаслик устида ишлашимиз керак.

Биз бор-йўғи битта машғулот ўтказдик, лекин мен ҳайратда қолдим: жамоа кутганимдан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этди. Биз ташаббусни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик ва сўнгги беш дақиқани ҳисобга олмаганда, рақибимизни дарвозамиздан узоқлаштиришга ҳаракат қилдик.

Марказда икки ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлардик. Айтганча, Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди!

Фреднинг голига келсак, ёрдамчимдан у ҳақиқатан ҳам ўнг оёғи билан зарба бердими ёки йўқлигини сўрадим. Мен у фақат чап оёғи билан тепиши мумкин деб ўйлардим. Ундан миннатдорман", — деди немис мураббийи.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика