Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи
07 дек 2022 11:10
Янгиликлар
Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи

"Португалия терма жамоаси асосий таркибидаги биринчи расмий ўйинида хет-трик қайд этган Гонсалу Рамуш билан сал яқинроқ танишамиз.
У 2001 йилда Португалиянинг Ольян шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Орқароққа қайтиб ҳам ўйнай олади. Бўйи – 185 см. Профессионал фаолиятини "Бенфика"да бошлаб, ҳозиргача шу клубда ўйнамоқда.
Португалиянинг U-17, U-19, U-21, U-23 терма жамоаларида ўйнаган ва голлар уриб келган. Миллий жамоада дебют қилганига бир ой ҳам бўлмади. Асосий таркибда биринчи марта тушди. Ҳозирги статистикаси – 4 ўйин, 4 гол.
"Бенфика" таркибида Чемпионлар Лигасида гол уриб келмоқда. "Энфилд"да Ливерпуль дарвозасини ҳам ишғол қилган. Фақат Клопп унга эмас, Нуньесга қизиқиб қолган. Лиссабонда Клопп адашиб бошқа ҳужумчини танлаб қўйди, деб ҳазиллашишади.
Шу кунгача Рамушни "Вулверхэмптон", "Ньюкасл", "Эвертон" каби клублар таклиф қилган. Лекин катта суммага эмас. "Бенфика" эса унинг баҳосини юқори қилиб белгилаган. Кечаги ўйиндан кейин топ-клублар ўша нархдан ҳам каттасини таклиф қилиши кутилмоқда", – дейилади таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевнинг Telegram'даги саҳифасида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар