Ракитич дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида "Реал" футболчисини айтди

Mirjalol Normatov
5 сен 2018, 23:41
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич дунёнинг энг яхши футболчиси ҳақида гапирди.

"Бу мавсумда Модрич дунёнинг энг яхши футболчиси бўлди. Бутун Хорватия у билан фахрланади. У ўз коллекциясида йўқ соврин - "Олтин тўп"ни қўлга киритишини истайман. Лука бунга лойиқ.

Лука бу совринларни ҳақли тарзда қўлга киритмоқда. У дунёнинг энг яхши футболчиси", - деди Иван.

32 ёшли Модрич ЖЧ-2018нинг ва ЕЧЛнинг ўтган мавсуми энг яхши футболчисига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›