Ракитич: "Барселона" раҳбарияти ва президентини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз"

Aslanov Jasurbek
10 сен 2017, 16:10
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Эспаньол" устидан қозонилган ғалабадан (5:0) сўнг, Каталония клуби раҳбариятига ишонишини маълум қилди.

Учрашув вақтида кўк-анорранглилар ишқибозлари "Бартомеу, кет!" дея бақириб, "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеуга қарши норозилик акциясини уюштиришди.

"Биз клуб раҳбарияти ва президентини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Муносабатларимиз яхши. Биргаликда ғалаба қозонишимиз керак" - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Catalan Edition

Сўнгги янгиликлар

Барча ›