UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  1 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  2 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  5 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди" Янгиликлар

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди"

“Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

-  Биринчи давра биз учун қийин ўтди. Лекин ҳозирги ўрнимиз ҳам ёмон эмас. “Олмалиқ” клуби азалдан олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмаган. Саккизинчи поғона ҳеч кимни қаноатлантирмаяпти. Барча жамоаларга ўхшаб кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний холатга эътибор қаратсак кечқурун тўплар билан ишлаяпмиз.

Шартномага қўл қўяётганимда жамоа раҳбарияти олдимга хеч қандай мақсад қўйишмаган. Лекин ҳар бир учрашувда мақсадсиз ҳаракат қилинмайди. Барча ўйинларда ғалаба қозонамиз деб майдонга чиқамиз. Аввал олдимизга мана шу ўринни эгаллайсан деб мақсад қўйиларди вазифани бажара олмасак ҳам. Олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмасак бу биз учун яхши натижа.

“Металлург” жамоаси яхши ўйин намойиш этмоқда. “Бухоро” билан “Қизилқум” ҳақида бундай фикрдан йироқман. Чунки бу жамоаларда маблағ томондан муаммолар йўқ. Ушбу жамоалар олтинчи, еттинчи поғоналарда юришипти. Бу клубларни чемпионатимизни қизитмоқда деб айта олмайман. Иккинчи давранинг илк турида “Бухоро” жамоаси билан беллашамиз. Ўша учрашувда ғалаба қозонсак қолгани яхши бошланиб кетади. Уларнинг таркиби кучли эди, ҳозир бир нечта футболчиларни таркибга қўшиб олиб яна ҳам кучайиб олди.

Бизнинг жамоамизга ҳам Кенжа Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов келган. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарҳод Тожиев жамоамизни тарк этишди. Барчаси майдонда хал бўлади”, - дейди Раҳматулло Бердимуродов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика