UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  22 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13

Раҳматулло Бердимуродов: «Андижон» асосан дурангни кўзлаб ўйнади» Янгиликлар

Раҳматулло Бердимуродов: «Андижон» асосан дурангни кўзлаб ўйнади»

Олий лиганинг 27-турида «Олмалиқ» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этди.
Учрашувдан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кутилганидек ўйин қийин бўлди. Яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Бунинг натижасида ғалаба қозона олмадик. «Андижон»ни сафарда бир очко ҳам қониқтирарди ва улар шу боис ҳимояланиб, дурангни кўзлаб ўйнади. Бир тарафдан дуранг ҳам бизни олий лигада қолишимизни билдиради. Лекин биз барибир ютмоқчи эдик.

- «Андижон» ҳақида нима деса бўлади? Улар олий лигада қолиш учун бор кучи билан ҳар бир очко учун жиддий курашаётгани билиниб турибди.

- Албатта ўз майдонимиздаги учрашувда дуранг қайд этиб, икки очко йўқотдик.

- Очиғини айтадиган бўлсам, учрашувни бошқариб борган ҳакамлар жиддий хатога йўл қўймади. Лекин улар қандайдир «Андижон»ни ҳам ютқазишини хоҳламади. Эҳтимол биргина менга шундай туюлгандир - дейди Раҳматулло Бердимуродов.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика