

Турин клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри 27 ёшли ярим ҳимоячини янги мавсум режаларига киритмаган. Шу сабабли франциялик хавбек ёзда жамоасини алмаштирмоқчи.
Унга АПЛ клубларидан таклифлар бор. Айни дамда "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Ньюкасл" хавбек борасидаги вазиятни кузатувга олган. "Юве" футболчисининг трансферидан 15 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Якунланган мавсумда Рабьо "Юве" таркибида 45 ўйинда қатнашиб, 2 голга ассист бўлди.



